Обаманинг 99 ёшли бувиси вафот этди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Кенияда АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обаманинг ўгай бувиси вафот этди. У 99 ёшда эди, деб хабар берган "МИР 24" CapitalFM радиосига таяниб

Сара Обама Барак Обаманинг ота томондан бобосининг учинчи хотини бўлган. 

У собиқ Президентнинг қондош қариндоши бўлмаганига қарамай, Барак Обама унга доимо илиқ муносабатда бўлиб, уни Сара она деб чақирган. 

Обама ўгай бувисини кўришга охирги марта 2018 йилнинг ёзида борган. 

Саранинг қизи Марсат Оньянго журналистларга онасининг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. 

Унинг сўзларига кўра, кекса аёл сўнгги кунларда ўзини ёмон ҳис қилган. У Кисуму шаҳар шифохонасида вафот этган. 

Маълумот ўрнида, Барак Обама 1961 йилда Гонолулудаги Гавайи оролларида туғилган ва у ҳеч қачон Кенияда яшамаган. 

Унинг онаси, оқ танли америкалик Стэнли Энн Данхэм ва отаси, кениялик Барак Хусейн Обама 1964 йилда ажрашган. Шундан сўнг АҚШнинг бўлажак Президентининг отаси Африкага қайтиб кетган. Эркак 1982 йилда бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сара Обама

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар