ОАВда илк бор Туркманистон биринчи хонимининг сурати эълон қилинди
Олам
−
29 Ноябрь 2021
9227Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг турмуш ўртоғи Огулгерек Бердимуҳамедованинг суратлари илк бор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Сурат Туркия ва Туркманистон Президентларининг Ашхободдаги учрашувида олинган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида музокара бўлиб ўтган. Шу сабаб Эрдўған рафиқаси Эмине Эрдўған билан Туркманистонга келган.
Ташрифни ёритган турк нашрлари Эрдўған ва Бердимуҳамедов жуфтлигининг қўшма фотосуратларини чоп этган. Бу Туркманистон биринчи хоними Огулгерек Бердимуҳамедованинг биринчи расмий суратидир.
Ушбу ташрифни ёритган Туркманистон матбуоти эса Бердимуҳамедованинг суратларини чоп этмаган. Телерепортажда Бердимуҳамедовнинг рафиқаси фақат зиёфат суратга олинаётганда кадрга тушган, бироқ оператор унга эътибор қаратмаган.
Маълумот учун, Гурбангули Бердимуҳамедовни телевизорда болалар ва неваралар қуршовида тез-тез кўрсатишади, бироқ унинг рафиқаси доим саҳна ортида қолган.
LiveБарчаси