ОАВ: Жириновскийнинг нафас олиши қийинлашди

Олам

image

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский аҳволи ёмонлашмоқда. Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарга кўра, унинг нафас олиши қийинлашган.

Жириновский доимий равишда сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолда қолмоқда, ўпкасида жиддий шикастланиш ва шиш юзага келган. Шифокорлар уни ухлатиб қўйган. Айни вақтда сиёсатчи тиббий уйқуда.

Маълумот учун, айни вақтда бу хабарлар расмий тасдиғини топмаган.

Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганди. Орадан бироз ўтиб, унинг сунъий нафас олиш аппаратига улангани ва тиббий кома ҳолатига туширилгани айтилган эди.

Маҳаллий нашрларнинг жорий йилнинг 9 февралида берган хабарига қараганда, Жириновский аҳволи оғир ва у аллақачон сунъий ҳаво бериш мосламасига уланган эди. Унинг атрофидаги манбаларнинг билдиришича, Владимир Жириновский қариндошлари, ҳамкорлари, яқинлари ва шифокорларини танишни тўхтатган.

Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни "Кремлнинг оғзи" деб ҳисоблайди.

Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Жириновский

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг