ОАВ: Трампнинг собиқ ходимлари ҳеч қаерга ишга олинмаяпти
Олам
−
08 Апрель 2021
4904АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп маъмуриятининг собиқ ходимлари иш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда "The Washington Post" маълум қилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, иш берувчиларнинг Трампнинг собиқ ходимларига қизиқиши йўқлиги собиқ Президентнинг лавозимидан кетаётганда рейтинги паст бўлгани, шунингдек, унинг тарихда икки марта импичмент қилинган биринчи давлат раҳбари бўлгани билан изоҳланади.
"Директорлар кенгашига муаммолар ёки танқидлар керак эмас", дейилган нашр манбаларидан бирида.
Бошқа экспертларнинг таъкидлашича, компаниялар ҳозирда Оқ уйни ва Конгресснинг ҳар иккала палатасини бошқарадиган АҚШ Демократик партиясининг розилигини олишга ҳаракат қилмоқда.
Бу умуман республикачиларга, шу жумладан собиқ маъмурият амалдорларига бўлган талабни камайтиради.
Аввалроқ, АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп яқин кунларда "шахсий платформаси" билан ижтимоий тармоқларга қайтиши айтилганди.
LiveБарчаси