Халқаро валюта жамғармаси қашшоқ мамлакатларга ёрдам беришга тайёрлигини айтди
Олам
−
16 Октябрь 2020
5047Пандемия натижасида юзага келган инқироз глобал иқтисодиётга катта таъсир ўтказгани маълум. Глобал иқтисодиёт қачон тикланиши эса сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси баёнотида айтилган.
Халқаро валюта жамғармасининг хулосасига кўра, ҳозирги вазиятда ноаниқлик мавжуд.
"Инқироз жаҳон иқтисодиётида молиявий заифликнинг ортиши, қашшоқлик ва тенгсизликнинг ўсиши каби жиддий "жароҳатлар" қолдирмоқда. Бошқа бир қатор узоқ йиллик муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда", дейилган ҳужжатда.
Халқаро валюта жамғармаси қашшоқ мамлакатлар ва улардаги аҳолининг энг заиф қатламига ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси йиллик учрашувларини виртуал форматда ўтказиши режалаштирилган. Бу сафарги йиғилишда, тадбирларнинг асосий мавзуси ўсиб бораётган қарз мажбуриятлари бўлади.
LiveБарчаси