Оҳангарондаги очиқ майдонда йирик ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
24 Июль 2021 5502 1 дақиқа
Бугун, 24 июль куни Оҳангарон тумани Марказий қўрғон МФЙ ҳудудидаги “Биоэкоҳимоя” хусусий корхонасига қарашли очиқ майдонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 12:28 да хабар келиб тушган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 32 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда кўнгилли фуқаролар жалб этилди. Биринчи бўлинма чақирилган манзилга соат 12:40да етиб бориб, ёнғин 16:30 да қуршаб олинди ва соат 17:20 да тўлиқ бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин даврида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби очиқ оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик деб ҳисобланмоқда.
Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь