Оҳангарондаги газ “заправка”да жанжал юз берди (видео)
3-саҳифа
−
29 Декабрь 2022
12172Ижтимоий тармоқларда Оҳангарондаги газ қуйиш шохобчасида жанжал келиб чиққани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Ўрганишларга кўра, воқеа автомобилларга газ қуйиш жараёни ёки у ерда навбат талашган ҳайдовчилар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ҳолат Оҳангарон тумани “Шодмалик” маҳалласида ўтказилган тўй маросимида содир бўлган. Хонадонга меҳмон сифатида келган куёвнинг жўралари ва келиннинг синфдош дўстлари ўзаро тортишиб қолган.
Шундан сўнг, улар тўй бўлаётган хонадон яқинида жойлашган, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари сабаб иш фаолиятида бўлмаган газ қуйиш шохобчасида жанжаллашган.
Қайд этилишича, ушбу воқеа юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига бирор хабар келиб тушмаган.
Жанжалда иштирок этганларнинг барчаси ўрнатилган тартибда жиноят ишига жалб этилиб, туман ички ишлар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси, 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси