Оҳангаронда юк машинаси боғча деворига урилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Санам қишлоғида яқинда очилиш маросими бўлган боғчага “Тошкент сув таъминоти” МЧЖга тегишли бўлган маст ҳайдовчи бошқарувидаги катта юк машинаси бостириб киргани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 август куни ҳаракатланиш пайтида машина рулининг гидравлика қисми носоз ҳолга келганлиги туфайли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва болалар боғчасининг ҳимоя деворига урилиб, унга шикаст етказган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлмагани ҳамда ҳар куни йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтгани ва соғлом ҳолатда экани тасдиқланган. 

Шу билан бирга, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг ходимлари боғча мудираси билан боғчанинг ҳимоя деворини қайта тиклаш бўйича келишган. Ҳозирда махсус техника(автокран)даги носозлик бартараф этилиб, ишга шай ҳолатга келтирилган. Шу куннинг ўзида Санам қишлоғидаги насос агрегати носозлиги бартараф этилиб, сув таъминоти қайта тикланган.

Маълумот учун, ҳозирда “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ходимлари томонидан болалар боғчасининг ҳимоя девори қайта тикланмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг