Оҳангаронда фуқаро ЙТҲ содир этиши оқибатида пиёда вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Оқибатда фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Оҳангарон туманида соат 21:45 да Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган. У фуқарога биринчи ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда фуқаро вафот этган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасига кўра, ушбу ҳолатни 1996 йилда туғилган, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро содир этгани аниқланган.

“Олмалиқдан хотиним билан қайтаётгандим. Йўлни ўртасида одамни кўрдим, машинани ёнга олдим. Лекин ойнам хира бўлгани учун уни уриб юбордим. Шок ҳолатга тушдим. Ўзимни билмай тўхтамасдан кетиб қолдим. Шифохонани топиб, унинг ҳолатини билмоқчи бўлдим. Авария бўлган ҳолда ички ишларга хабар бериш ва тез ёрдамни чақиришни ҳаммага тавсия қиламан”, дейди айбланувчи.

Унга нисбатан Жиноят кодекснинг 266 ва 117-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразм вилоятида Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида фуқаро вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг