Оҳангаронда бетонга урилган Mercedes-Benz ёниб кетди

Жамият

image

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. 

Бугун, 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 158 километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Ангрен шаҳридан Оҳангарон шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами 01 423 GGA бўлган  Mercedes-Benz русумли юк машинаси ёмғирли об-ҳаво шароитида рул бошқарувини эплай олмай, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. 

Зарб натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли юк машинаси ёниб кетган.

Юк машинаси бошқарувида бўлган ҳайдовчи — 1988 йилда туғилган фуқаро К.Э соғ-саломат. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ангрен шаҳридан Оҳангарон шаҳри томонга

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар