Оҳангаронда 4 киши фермер хўжалигига ҳужум уюштирди

Жамият

image

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги фермер хўжалигига 4 нафар шахс босқинчлик билан бостириб кирган ва ердаги ишчиларни калтаклаб, моддий буюмларини талон-торож қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 25 декабрь куни соат 20:30 ларда Тошкент вилоятида муқаддам судланган 30 ёшли А.Ф. ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида танишлари, 26 ёшли С.А., Ш.Ф. ҳамда 25 ёшли Х.С. ва Д. исмли шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Оҳангарон тумани “Шодмалик” МФЙ,да  жойлашган фермер хўжалигига киришиб, фермер хўжалиги қоровулхонасидаги ойнани синдириб, ойна синиғи ва ўша ерда бўлган ёғоч таёқлар билан қуролланиб, фермер хўжалигининг 9 нафар ишчиларига ҳужум қилиб, ўлдириш билан қўрқитган. 

Босқинчилар уларга турли хил тан-жароҳатлари етказиб, икки дона нархи 120 минг сўмли “МАХVI” русумли қўл телефони ва нархи 145 минг сўмли қора рангли куртка, нархи 150 минг сўм бўлган “FLY” русумли қўл телефони, 40 минг сўмли  “Nokia 1110” русумли уяли телефони ҳамда нархи 180 минг сўмлик “INOI” русумли уяли телефонларини талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда фермер хўжалиги ишчилари турли тан жароҳатлари билан Оҳангарон тумани марказий шифохонасига мурожаат қилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида юқоридаги шахслардан ашёвий далил тариқасида талон-торож қилинган буюмлар расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “Б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида юқоридаги жиноятни содир этган шахсларнинг ҳар бирига айблов эълон қилиниб “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг