Оҳангаронда 30 гектар майдонда чиқинди полигони қурилади
Жамият
−
02 Февраль 2022
3085Бир ой муддатда Оҳангарон туманида 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасида қурилиш бошланади. Лойиҳа Осиё тараққиёти банки иштирокида амалга оширилади. Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселекторда шундай топшириқ берди.
Йиғилишда янги кўп қаватли уй-жойлар лойиҳасида санитария-гигиеник талаблар асосида замонавий чиқинди йиғиш шохобчалари қуриш талаби шаҳарсозлик нормаларига киритилиши зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.
Мутасаддиларга полигонларни рекультивация қилиш дастурини ишлаб чиқиб, тегишли ишларни бошлашга топшириқ берилди.
Умуман, келгуси йилдан полигонлар ташкил этиш ва уларни ёпишни тартибга солиш бўйича аниқ молиявий манбаларини кўрсатган ҳолда қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.
LiveБарчаси