Оҳангаронда 10 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
7065Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида 10га яқин автомобиль ЙТҲга учрагани айтилган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 17 ноябрь соат тахминан 18:50 да вилоятнинг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 132-километрида содир бўлган.
Ҳайдовчилар об ҳаво шароитини инобатга олмасдан, оралиқ масофани сақламаган ҳолда ҳаракатланиши оқибатида майда тўқнашувлар юз берган. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Хабарга кўра, ҳозирда, воқеа жойида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда суриштирув ишларини олиб бормоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Ҳозирги об-ҳавода йўл шароитини ҳисобга олиб, ҳаракат вақтида оралиқ масофа ва тезлигингизга эътиборли бўлинг. Йўлингиз бехатар бўлсин”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси