Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Спорт
−
25 Апрель
8728Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ташкилотдаги навбатдаги жангини 12 майга ўтар кечаси АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказиладиган турнирда ўтказади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дана Уайт ўз саҳифасида маълум қилди.
Ўша куни Рўзибоевга қарши ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида 11-ўринни банд этган америкалик Хоакин Бакли октагонга чиқади.
Маълумот учун, 29 ёшли Бакли шу вақтга қадар MMA'да 24 марта жанг ўтказиб, баҳсларнинг 18 тасида ғалаба қозонган, 6 та тўқнашувда эса имкониятни бой берган. Жангларининг 13 тасида рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. 30 ёшли Рўзибоев эса MMA'да умумий 42 та жангда қатнашиб, 34 та ғалаба қайд этган, 8 та жангда мағлубиятга учраган. 14 жангда рақибларидан муддатидан аввал таслим этган.