Нурсултон Рўзибоевнинг Борральога қарши жанги бекор қилинди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг 4 ноябрдаги жанги бекор қилинди. Ўша куни у бразилиялик Кайо Борральога қарши жанг қилиши керак эди.

Маълум бўлишича, UFC Борральога Нурсултоннинг ўрнига бошқа рақиб — германиялик Абусуфён Муҳаммадовни берган. Ўзбекистонлик спортчининг жангдан чиқиб кетиш сабаби эса ҳали очиқланмаган.

Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган. Унинг UFC'даги натижаси 1-0 ва Рўзибоев промоушендаги илк жангида бразилиялик ММА'чи Бруно Феррейра билан жанг қилиб, уни нокаутга учратган эди.

Кайо Борральо эса фаолияти давомида 15 та жангда қатнашиб, 14 марта ғалабага эришган ва 1 марта имкониятни бой берган. Борральо UFC'да 4 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоевнинг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар