Нурсултон Рўзибоев қандай кутиб олинди? (фото+видео)

Спорт

Бугун, 8 июль куни Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев Vegas 76 турниридаги ёрқин ғалабасидан сўнг Америкадан қайтиб келди. У Тошкент Халқаро аэропортида ОАВ ва кенг жамоатчилик томонидан кутиб олинди.

У жорий йилнинг 2 июлида UFC Fight Night навбатдаги рақамланган турнирида бразилиялик Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди. Рўзибоев мазкур жангда шу вақтга қадар 10 та жанг ўтказиб, бирор марта ютқазмаган тажрибали рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратди. 5 дақиқалик 3 раундга мўлжалланган жанг 1 дақиқа 20 сония давом этди.

Спортчи бу ғалабаси орқали ташкилот президенти Дана Уайтнинг эътиборини қозонишга муваффақ бўлди ва энди айнан UFC раҳбарининг ўзи унинг кейинги жангини тез фурсатда яна ташкил этиш истагини билдирган.

“Жангим ҳаммага ёққанидан хурсандман. Яқинда бўладиган турнирдан жанг таклиф қилишди, бироқ жароҳатларим борлиги учун уни қабул қила олмадим. Менежерларим раҳбарият билан бўлган суҳбатини кўрсатди, унга кўра Дана Уайтга ҳам менинг жанг услубим ва ўша кунги нокаутим анча маъқул бўлган”, дейди UFC жангчиси.

Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made