Нурмуҳаммедов қачон октагонга қайтади?
Спорт
−
19 Июнь
2962Bellator лигаси енгил вазн чемпиони, UFC афсонаси Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг амакиваччаси Усмон Нурмуҳаммедовнинг кейинги жанги шу йилнинг 7 сентябрь куни россиялик Александр Шаблийга қарши бўлиб ўтади. Бу ҳақда жангчи ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Жанг АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида бўлиб ўтадиган Bellator Чемпионлар серияси мусобақасининг марказий жанги ҳисобланади.
Қайд этиш жоиз, 26 ёшли аралаш яккакураш устаси охирги марта Bellator 300 турниридан кейин, допинг комиссияси томонидан ноқонуний моддалар истеъмол қилгани учун 6 ойга жанглардан четлатилди. Bellator 300'даги Брент Примус устидан эришган ғалабаси эса рейтингидан ўчирилиб, жанг ташкил этилмаган деб, топилди ва доғистонлик спортчи 50 минг доллар жаримага тортилди.
Маълумот учун, Нурмуҳаммедов ҳозирда 17-0 рекорд билан кетмоқда. Унинг рақиби Александр Шаблий эса умумий 27 маротаба жанг ўтказган. Жангларнинг 24 тасида ғалаба қозонган, 3 маротаба эса имкониятни бой берган.
Хабибуллоҳ Райимов
LiveБарчаси