Нурмуҳамедовнинг UFC-272 турниридаги рақиби маълум бўлди

Спорт

image

25 ёшли россиялик MMA жангчиси Умар Нурмуҳамедов жорий йилнинг 5 март куни UFC-272 турнирида 35 ёшли америкалик Брайан Келлехер билан жанг ўтказади. Бу ҳақда ММА оламининг таниқли инсайдери Бретт Окамото Тwitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Нурмуҳамедов ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг январида Сергей Морозовга қарши ўтказган ва иккинчи раунддаёқ рақибини бўғиш усули билан мағлуб этган эди. Бу Умарнинг UFC'даги дебют жангги бўлган.

Келлехерга келсак, у ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг январь ойида Кевин Крумга қарши ўтказди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Умар Нурмуҳамедов собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг амакиваччаси ҳисобланади.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг