Нурафшондаги цехда салкам 400 кг сифатсиз гўшт аниқланди

Жамият 2916
image

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида сифатсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Нурафшон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар З.Ю. ва Н.Х.лар олдиндан тил бириктириб истеъмолга яроқлилиги тўғрисида маълумотномаси бўлмаган 50 кг гўштни ҳар бир килосини 42 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 2,1 млн сўмга фуқарога сотаётган вақтида ушланган.

Тадбир жараёнида З.Ю.га қарашли уйнинг омборхонасида ташкил этилган яширин цехдан 386 кг сифатсиз гўшт ашёвий далил сифатида олинган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3
t
×