Нукусдаги намойишларнинг келтирган зарари ҳисобланмоқда
Жамият
−
10 Февраль 2023 7558 2 дақиқа
2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликларда намойишларнинг келтириб чиқарган оқибатлари, етказилган зарар, иштирокчиларнинг маънавий ва психологик тафсилоти ўрганилмоқда.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Мустақил комиссия маълум қилди.
Унга кўра, 2022 йил 16 июль кунидан иш бошлаган Комиссия Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича ўз хулосасини тайёрлашга киришган.
“Комиссия ўз фаолиятини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, воқеаларни ҳар томонлама ва ҳолис ўрганиш, шунингдек, олинган ахборотларни қайта текшириш ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил қилди”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, комиссия ўз хулосасида шунингдек, қуйидаги йўналишларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
- Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил 1 - 2 июль кунлари юз берган ҳолатлар ва воқеаларнинг хронологик тафсилоти;
- Мустақил комиссиянинг ташкилий тадбирлари;
- Маҳаллий ҳукумат ва давлат органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар;
- Намойишлар юзага келишига сабаб бўлган омиллар;
- Намойишларда айбдор деб топилган фуқароларга нисбатан суд жараёнларининг тафсилоти;
- Мустақил комиссиянинг асосий хулоса ва тавсиялари;
- Хотима;
- Намойишларда қўлланилган махсус воситаларнинг тактик-техник хусусиятлари.
Қолаверса Мустақил комиссия жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар комиссия хулосасига оид фикр-мулоҳазаларини юбориш учун алоҳида манзил (@independetuz_bot) ҳам қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мустақил комиссия сўровига жавобан Нукус воқеаларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси