Нукусдаги эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди
Жамият
−
15 Февраль 2021
3032Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги “Кардар” эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. БУ ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 15 февраль куни соат 15:45 да Нукус шаҳар М.Жуманазаров кўчасида жойлашган “Кардар” эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида зудлик билан 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаси сафарбар этилиб, улар ёнғин жойига соат 15:49 да етиб борган. Ёнғин соат 16:39да ўраб олиниб, 17:10 да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 1500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 200 квадрат метр майдони ёнган. Ҳодисанинг келиб чиқишига сабаб қуритиш цехида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда ва ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь