Нукусда ЙПХ ходими ҳайдовчининг ичган-ичмаганини телпакда текширди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2021
8076Ижтимоий тармоқларда Нукусда ЙПХ ходими алкотестер ўрнига ўзининг телпагидан фойдалангани ҳақида хабар ва видео тарқалди. Ушбу ҳодиса юзасидан ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдида содир бўлган.
Бозор олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мамедов томонидан Matiz русумли автомобиль тўхтатилган. ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
LiveБарчаси