Нукусда велосипед минган йўловчи ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда Damas йўлдан велосипед бошқариб ўтаётган фуқарони уриб юборди. Оқибатда фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 5 апрель куни  соат 15:05 ларда, Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4P-176 автомобиль йўлининг 2-3 километрлари оралиғида содир бўлган. 

Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда ҳаракатланиб кетаётган вақтида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан велосипед бошқариб ўтаётган фуқаро, 1976 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида Ж.А. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made