Нукусда она боласини туғиб, кўчага ташлаб кетди
3-саҳифа
−
09 Февраль 2022
10183Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида янги туғилган чақалоқ ярим тунда кўчага ташлаб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Боланинг аҳволи оғир экани айтилган. Ҳолат бўйича Қорақалпоғистон прокуратураси расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 8 февраль куни соат 02:00 ларда Нукус шаҳри Тахтакўпир туманида 2002 йилда туғилган А.К. боласини дунёга келтириб, ўзи яшайдиган жойдаги уй олдига ташлаб кетган.
Шундан сўнг, чақалоқ Республика перенатал марказига олиб келиниб, ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, бундан аввал Хоразмда чиқиндихонадан етилмаган чақалоқ жасади топилганди. Шунингдек. Андижонда ҳам янги туғилган чақалоқ жасади кўп қаватли уйлар олдига ташлаб кетилганди.
LiveБарчаси