Нукусда 22 ёшли қиз ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
16 Май 2022
7669Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган 22 ёшли қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 16 май куни соат тахминан 06:30 да юз берган. 2000 йили туғилган фуқаро Ж.Ш.(аёл киши) таниши билан ўзаро жанжаллашиб қолгани сабаб, жаҳл устида Нукус шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналига ўзини отиб, жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга кўра воқеа жойида қутқариб қолинган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва фуқаронинг ўз жонига суиқасд қилиш сабаблари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси