Нукусда 21 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишининг сабаби маълум бўлди

Жамият 14972
image

Аввалроқ, 26 апрель куни Нукусда ўзини каналга ташлаган қизнинг ҳаёти сақлаб қолингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 08:30 лар чамасида Нукус шаҳар “Жийдели байсын” МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Н.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида Нукус шаҳридаги “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган. Шу жойда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими қизни қутқариб қолган.

Н.Д.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда фуқаро Н.Д. ўз уйида ва соғлиги бўйича ҳеч қандай шикояти йўқ. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилиб чиқилганда, қиз ҳеч қандай тазйиқ остида бўлмагани, оиласида ҳам ҳеч қандай жанжал йўқлиги ва ўзининг таниш ўртоғи билан гап тортишиб қолганини айтиб ўтган.

Қайд этилишича, фуқаро Н.Д. Нукус шахрида оиласи билан биргаликда яшайди. 2017 йилда Н.Д. Нукус шаҳар ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 973
Рейтинг: 2.9
t
×