Нуфузли компания Наманганда янги экологик лойиҳани бошлади

Бизнес

image

“Siberian Wellness” халқаро компанияси Ўзбекистонда яна бир йирик лойиҳани амалга оширмоқда.

Гап шундаки, “Siberian Wellness” компанияси Наманган вилоятида умумий қиймати 60 миллион АҚШ доллари бўлган ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кластерига асос солмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи ҳисобланган интенсив боғ ва мевани қайта ишлаш корхонаси Наманган вилояти Чуст туманида уч йил давомида барпо этилди. Органик қишлоқ хўжалиги тамойиллари асосида яратилган мазкур локация компания тарихидаги биринчи боғдир.

“Siberian Wellness” компаниясининг умумий майдони 415 гектар бўлган боғида шафтоли, ўрик, нок, бодом, олхўри, узум етиштирилади. Меваларнинг сифатини барқарор сақлаб қолиш учун компания замонавий технологиялардан фойдаланиб, IT мутахассисларини жалб қилган. Шунингдек, боғдорчилик бўйича профессионал бўлган юқори малакали агрономлар билан ишламоқда.

Ҳозирда компаниянинг заводида концентрацияланган олма шарбати ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ тез орада турли хил озуқавий маҳсулотлар ва саломатликни мустаҳкамловчи озиқ-овқат ингредиентларини ҳам тайёрлаш кўзда тутилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, корхонанинг ишлаб чиқариш тизими жуда самарали бўлиб, табиий ресурсларни тежашга хизмат қилади.

Маълумки, “Siberian Wellness” компанияси халқаро мақомга эга бўлган ташкилот бўлиб, у ҳам бир қатор талабларни қондира оладиган махсус сертификатларга эга. Хусусан, корхона атроф-муҳитни бошқариш бўйича халқаро стандарт ҳисобланган ISO 14 001 сертификатини қўлга киритган. Ушбу сертификат Жануби-шарқий Осиёда етакчи орган ҳисобланган ва халқаро аккредитацияга эга Жанубий Корея Сертификатлаштириш Маркази томонидан берилган бўлиб, у компания фаолияти атроф-муҳитни бошқариш тизимларига қўйиладиган барча талабларга жавоб беришини тасдиқлайди.

Шунингдек, “Siberian Wellness” МДҲ давлатлари, Туркия, Форс кўрфази мамлакатлари, Малайзия ва Индонезия стандартларига жавоб берадиган қатъий “Ҳалол” сертификатига ҳам эга. Айни дамда эса компания "FSSC 22000" озиқ-овқат хавфсизлиги сифат стандарти бўйича сертификатлашдан ўтмоқда.

Бундан ташқари, компания GLOBALG.A.P сертификатини ҳам қўлга киритган. Бу орқали компаниянинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари хавфсиз, сифатли эканлиги ҳамда экологик стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилганлигини билиш мумкин. Шунингдек, мазкур сертификат ишчиларнинг касбий саломатлигини, атроф-муҳитни ва ҳайвонларни муҳофаза қилинаётганлигини ҳам англатади. GLOBALG.A.P сертификати Европа, Хитой, Жанубий Корея, Россия, БАА мамлакатлари учун тасдиқланган.

“Кўп йиллик органик деҳқончилик тизимларидан фойдаланиш туфайли экотизим турли касаллик ва зараркунандаларга қарши ўз-ўзидан кураша бошлайди. Шунинг учун органик деҳқончилик иқтисодий ва экологик жиҳатдан самаралидир. Ушбу ёндашув пухта таҳлил ва режалаштиришни талаб қилади. Биз “Siberian Wellness” компаниясида лойиҳаларимизни фаол ривожлантирмоқдамиз ва уларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширишни мўлжаллаяпмиз. Қишлоқ хўжалигида илк қадамларимизни қўяётганимизга қарамай, лойиҳамизни ҳақли равишда ушбу соҳадаги энг илғорларидан бири деб ҳисоблаш мумкин”, дейди “Siberian Wellness” бош директори Баҳром Ҳожиматов.

Биз билан телефон орқали боғланинг: +998712058767

Бизнинг маслаҳатчиларимиз сизга фаровонлик оламига биринчи қадамни қандай қўйиш кераклигини айтиб беришади.

Шунингдек, бизнинг [email protected] манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўконнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача 09:15 дан 19:00 гача

Сall-марказнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 08:00 дан 21:00 гача

Манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 29-уй.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.siberianhealth.com

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг