Нуфузли институт ўқитувчиси 21 яшар қизнинг шаънини 400 долларга “баҳолади”

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқанддаги нуфузли институт ўқитувчиси 21 яшар қизнинг фотосуратларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, қиздан 400 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 2 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга фуқаро 21 ёшли Ситора А.  ариза билан мурожаат қилиб, унда обрўли институтлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши 27 ёшли Вохид Ф. унга тегишли сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиб юбормаслиги эвазига ундан 400 АҚШ доллари пулларни талаб қилаётганлигини билдирган. Фуқаро Ситора А.нинг ушбу аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, шу куни соат 13:00 да Вохид Ф. Самарқанд шаҳри Қўшҳовуз маҳалласи ҳудудида Ситора А.дан 400 АҚШ доллари пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Вохид Ф. ,  га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1933

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг