NRG Highland - мустаҳкамлик ва қулайликнинг янги чўққиси!

Бизнес 4878
image

Ҳеч кимга сир эмаски орамизда яшаб турган туманига боғланиб қолган шаҳарликлар бор. Бундай тошкентликларда ўз яшаш шароитини яхшилашга эҳтиёжи пайдо бўлса, улар янги уй изланишни биринчи навбатда ўзлари яшаётган тумандан бошлайди. Бунга сабаб бундай инсонлар ўз турмуш тарзини буткул ўзгартиришни хоҳламайдилар. Улар ё ота-онасидан узоқлашишга тайёр эмас, ёки болалари мактаб ва боғча ўзгариши сабабли стрессга учрашини хоҳламайдилар. NRG жамоасидан нафақат юнусободликлар, балки бахтли ва фаровон ҳаёт учун бой ижтимоий инратузилмага ҳамда идеал жойлашувга эга маъқул нархларда сифатли, мустаҳкам ва қулай кўчмас мулкни қадрлайдиган барча учун хушхабар бор.

Марҳамат кутиб олинг - NRG Highland турар жой мажмуаси. Бизнес класс тоифасидаги мазкур мажмуа клуб уйи даражасидаги 88 та шинам хонадонлардан иборат бўлиб, шаҳардаги бошқа турар жой мажмуаларига нисбатан кўплаб афзалликлар эга. Диди баланд бўлган истеъмолчиларда ҳашаматли кўчмас мулкнинг нафақат телеминоранинг, балки бутун шаҳарнинг ажойиб манзарасини очиб берадиган шахсий террасаси мавжуд бўлган икки қаватли квартираларни харид қилиш имконияти бор. Террасада меҳмонларингиз билан мароқли вақт ўтказиб, шаҳар манзарасидан шинам шароитда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Табиий сувли катта истироҳат боғлари, аквапарк, супермаркетлар, банклар, бизнес марказлари, масжидлар, кафелар, ресторанлар, республика аҳамиятига эга бўлган деярли барча муҳим спорт иншоотлари NRG Highland'дан пиёда бориш мумкин бўлган узоқликда жойлашган. Бундан ташқари, ҳамманинг севимли таоми тайёрланадиган бошқа диққатга сазовор жой - Ўрта Осиё ош маркази турар жой мажмуасидан том маънода бир қадам узоқликда жойлашган. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, сиз ва сизнинг меҳмонларингиз бу ҳудудда ҳеч ҳам оч қолмайсиз.

NRG Highland'нинг яқинидаги иккита метро бекати, ривожланган транспорт инфратузилмаси, болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, хусусий ва давлат тиббиёт муассасалари турар жой мажмуини Тошкент каби йирик мегаполисда яшайдиган ҳар қандай инсон учун жуда жозибали жой деб эътироф этиш имконини беради.

NRG Highland турар жой мажмуаси тепаликда жойлашган бўлиб, мажмуа шу орқали қулай ҳаво оқимларидан оқилона фойдаланади, хусусан, турар жой ҳудудининг ҳавоси мунтазам янгиланиб, тозаланиб туради. Турар жой мажмуа биноси аралаш меъморий услубда лойиҳалаштирилган бўлиб, мажмуанинг бутун ҳудуди бўйлаб оилангиз билан мароқли ва хавфсиз вақт ўтказиш учун зарур бўлган ҳамма нарса муҳайё. Турар жойда ҳар қандай дидни қондирувчи ва ҳар хил ёшдаги одамларнинг барча эҳтиёжларини қондирувчи кенг танловга эга бўлган шинам хонадон жойлашуви вариантлари мавжуд. Масалан, катта оила учун эксклюзив 6 хонали хонадон мавжуд. Биринчи қаватда шифт баландлиг 4,5 метр бўлган савдо майдонлари ҳам бор.

NRG компаниясининг барча турар жой мажмуаларида энг юқори сифатли материаллар, Европада ишлаб чиқарилган дераза профиллари, ишончли ва юқори тезликдаги лифтлар, мустаҳкам кириш эшиклари билан жиҳозланади.

Турар жой мажмуаси қуйидаги афзалликларга эга:

• Автомобилларсиз хавфсиз ҳовли;
• 24 соат фаолият юритувчи хавфсизлик хизмати ва видеокузатув;
• Ер ости автотураргоҳи ва ақлли шлагбаум;
• Ҳудуднинг кўркам ландшафт дизайни;
• Ҳар хил ёшли инсонлар учун бир нечта дам олиш зоналари;
• Workout майдончаси;
• Кичик фарзанди бор оналар сайр қилиши учун махсус йўлаклар;
• Хизмат кўрсатиш компанияси.

NRG Highland кўплаб ҳашаматли кўчмас мулк вариантлари орасидан эксклюзив ва юқори сифатни хуш кўрувчи инсонлар учун муносиб танловдир. Шунингдек, NRG Highland'дан кўчмас мулк сотиб олиш бу пулингизни жамғариш ва энг тўғри сармоя киритишнинг ажойиб имкониятидир. 

NRG Highland'дан орзуингиздаги хонадонни харид қилишга улгуринг!

Батафсил маълумот: 1060

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Реклама ҳуқуқи асосида.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3.4
t
×