Ноябрь бошида Ўзбекистонда аҳоли синов тариқасида онлайн рўйхатга олинади

Жамият

image

2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолисини кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирлари олдидан жорий йилнинг 1-5 ноябрь кунлари Интернет орқали аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилиши режалаштирилган. Онлайн рўйхатга олишда census.stat.uz ҳаволаси орқали Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар ихтиёрий қатнашиши мумкин.

“Онлайн рўйхатга олиш натижалари эълон қилинмайди. Рўйхатга олиш давомида фуқаролар саволларга жавоб бериб, маълумотларини киритиши билан бир қаторда ўз эътироз ва таклифларини ҳам ёзиб қолдириши мумкин”, дейилади хабарда.

•  жорий йилнинг 1-5 ноябрь кунлари - Интернет орқали аҳоли рўйхатга олинади (бунда яратилган махсус дастур орқали синов ҳудудида яшайдиган исталган фуқаро ўзи мустақил равишда рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади);

•  6-10 ноябрь кунлари - интернет орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;

•  11-22 ноябрь кунлари - рўйхатга олувчилар уйма-уй юрган ҳолда аҳолини рўйхатга олади;

•  23-25 ноябрь кунлари - ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида қайта ўрганилади.

Бунда агар респондент (аҳоли) яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олиш участкасидан рўйхатдан ўтиши учун имконият яратилади. Респондентлар томонидан тақдим этилган маълумотлар ошкор этилмайди ва махфийлиги кафолатланади.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг