Жокович “Катта дубулға”даги совринлар борасида Федерерни ортда қолдирди

Спорт

image

Дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович “Уимблдон” турнирининг финалида австралиялик Ник Кириосни 4:6, 6:3, 6:4, 7:6 ҳисобида мағлуб этиб чемпионга айланди.

Қайд этиш жоизки, ушбу ғалаба орқали сербиялик теннис устаси “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларда ўзининг 21-унвонини қўлга киритди ва 20 та соврин ютишга эришган Рожер Федерерни ортда қолдирди. Жоковичдан олдинда эндиликда фақатгина испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль бор. Надаль умумий ҳисобда “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақаларнинг 22 тасида зафар қучган.

Шунингдек, Жокович “Уимблдон”да кетма-кет тўртинчи ва умумий ҳисобда еттинчи ғалабасини нишонлади. Новак бу натижаси орқали афсонавий Пит Сампрас билан тенглашиб олди. Лондон кортларида ғалаба қозониш бўйича швейцариялик Рожер Федерер рекордчидир. Унинг ҳисобида 8 та ғалаба мавжуд. 

Маълумот учун, Новак Жокович АТP даражасидаги мусобақаларнинг жами 88 тасида чемпионликни қўлга киритган. У бу кўрсаткич бўйича тарихдаги энг яхши 5-натижани қайд этиб турибди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг