Норов Блинкен билан учрашиш учун АҚШга кетяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатларига кетяпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, 12-14 декабрь  кунлари Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги  делегацияси Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради. 

Вашингтон шаҳрида делегация Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади. 

Ташриф доирасида Ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда АҚШнинг бошқа расмийлари билан музокаралар ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made