Норин-Қорадарё ирригация бўлимида иш ҳақлари талон-торож қилинди

Жамият 2738
image

Жорий йилнинг февраль ойи давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан қонунчиликни такомиллаштириш, соҳалардаги коррупцион хавф-хатарларни ўрганиш, аҳолида коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш, халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ўрганиш йўналишларида бир қатор ишлар олиб борилди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Агентлик директорининг Фармойиши асосида Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг қуйи тизимларида ҳамда уставида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган сув хўжалиги соҳасидаги давлат корхона, муассаса ва ташкилотларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва тегишли баҳо бериш йўналишидаги ишларнинг умумий ҳолати ўрганилган.

Хусусан, ўрганишда Норин-Қорадарё ирригация тизимидаги ирригация бўлими мансабдор шахслари томонидан буджет ҳисобидан ажратилган иш ҳақларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган бўлиб, ўрганиш якуни бўйича бўлим мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
t
×