Норин дарёсининг дамбаси емирилмоқда (видео)
Жамият
−
26 Январь 2023
31862Бугун, 26 январь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсини тўсиб турувчи дамбанинг емирилгани хақида хабарлар тарқалди. Хабарларга илова қилинган видеода воқеа гувоҳи бўлган шахс бир куннинг ўзида кескин емирилиб кетгани ҳақида гапирган.
“ Ҳозир сув озроқ, лекин кечқурун кўпайяпти. Шунинг учун ё сувни камайтириш керак, ёки дамбадан воз кечиш керак”, деган видеода овози эшитилган шахси номаълум киши.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдириб, дарёнинг чап қирғоғини емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланганини хабар қилди.
“Жараён тўлиқ назоратга олинган, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соха мутахасислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.
Маълумот ўрнида, Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёси Марказий Тяншандан бошланади. Дарёнинг умумий узунлиги 807 км, ҳавзасининг майдони эса 59,9 минг километр квадратга тенг.
Норин асосан қор-музлик сувларидан тўйинади. Катта Фарғона, Катта Андижон, Шимолий Фарғона, Катта Наманган каналлари айнан шу дарёдан сув олади. Шунингдек, у жуда катта энергия захираларига эга. Дарёда Учқўрғон ГEС, Тўқтақул ГEС қурилган. Норин бўйида Норин, Тошкўмир, Учқўрғон шаҳарлари жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь