Норбоева Жаҳон банки мулозимлари билан учрашувда муҳим келишувга эришди
Жамият
−
19 Январь 2021
45412021 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Жаҳон банкининг Марказий Осиё буйича минтақавий директори Лилия Бурунчук ҳамда Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси рахбари Марко Мантованелли билан учрашди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янги йўналишларни қамраб олган ҳолда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш имкониятлари тўғрисида сўз юритилган.
Томонлар Ҳукуматнинг 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий ривожланиш режалари, шу жумладан, хусусий секторни ривожлантириш ва сармояларни жалб қилиш бўйича режалаштирилган ислоҳотларнинг навбатдаги циклини ҳам муҳокама қилган.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли таъкидлашича, Танзила Норбоеванинг Жаҳон банки раҳбарлари билан олиб борган музокаралари натижасида қишлоқ жойларида хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2,7 млн АҚШ долларига тенг дастлабки лойиҳа тайёрланган. Лойиҳа жорий йилда амалга оширилиши кўзланган.
Шунингдек, учрашувда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хусусан, қишлоқ жойларида фаолият бошлаган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, юзасидан фикр алмашилган.
LiveБарчаси