Норбоева Россия Давлат Думаси раиси билан учрашди
Жамият
−
14 Апрель 2021
3561Бугун, 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида Кремль деворидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, Норбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилган. Ўзбекистон томони мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим масалалар ҳақида маълумот берган.
Володин Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон-Россия инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишда Россиянинг кўмак беришга тайёрлигини таъкидлаган.
Терроризм, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш, хавфсизликни мустаҳкамлаш ва рақамли суверенитетни таъминловчи қонунчиликни шакллантириш бўйича модель қонунлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
LiveБарчаси