Норбоева Озарбайжон Президентига Мирзиёевнинг саломини етказди

Жамият

image

Кеча, 30 июнь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоевани қабул қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Танзила Норбоева Илҳом Алиевга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказган. Давлат раҳбари қутлов учун миннатдорлик билдириб, унинг саломини Шавкат Мирзиёевга етказишни сўраган.

Президент Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларидан чуқур мамнунлигини билдирган, юксак меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ташриф ғоят мазмунли ўтганини таъкидлаган. Унинг айтишича, ташриф чоғида келишиб олинганидек, тегишли давлат тузилмаларига топшириқлар берилган. Давлат раҳбари ушбу ташриф мамлакатларўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталари нақадар мустаҳкам эканини яна бир бор намоён этганини айтган.

Танзила Норбоева Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи Президент Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқида катта таассурот қолдирганини алоҳида қайд этган. Унинг айтишича, ушбу ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон раҳбарияти тегишли тузилмаларга топшириқлар берган.

Танзила Норбоева Озарбайжон халқи умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг ёрқин хотирасини чуқур ҳурмат билан эъзозлаб, Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантиришга буюк йўлбошчи улкан ҳисса қўшганини, Президент Илҳом Алиев унинг сиёсатини муваффақиятли давом эттираётганини таъкидлаган.

Ўзбекистон Сенати раиси Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги таъминланаётганини билдириб, мамлакатга ташрифи доирасида Шуша шаҳрига боришини айтган. 

Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро алоқалар муҳимлиги таъкидланган. Айниқса, парламентлар давлат раҳбарлари эришган келишувларни амалга ошириш жараёнини қўллаб-қувватлаши билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Озарбайжон Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг