Норбоева ҳамда бир гуруҳ сенаторларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони берилди

Жамият 3012
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги  “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Сенат Ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида 6 нафар Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳам бор.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбаева, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров биринчи  даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.


Наримон Умаров

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонидан ташқари “Шуҳрат” медали ҳамда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан ҳам тақдирланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3.1
t
×