Нонушта учун қандай бўтқа фойдали?

Саломатлик 4917
image

Гарвард тиббиёт мактаби олимлари рейтингида сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа фойдалилиги бўйича учинчи ўринда туради. Бунинг сабаблари ҳақида тиббиёт фанлари номзоди, диетолог Юлия Чехонина маълумот берди. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа ичак микрофлорасининг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. У ортиқча холестеринга қарши курашда ёрдам берадиган холинни ўз ичига олади. Шунингдек, кунига икки марта бўтқа истеъмол қилганда гипертония хавфи камаяди. 

Гречкадан тайёрланган бўтқанинг калорияси сули ёрмасидан тайёрланган бўтқаникидан пастроқ. Гречкадан тайёрланган бўтқа, шунингдек энергияни тежаш ва чидамлиликни сақлашга имкон беради. 

Зиғир уруғидан тайёрланган бўтқа эса энг фойдали бўтқа ҳисобланади. 

“У Омега-3 ни ўз ичига олган. Бу қон томирлари ва қон айланиши учун зарур. Шунингдек, у баъзи хавфли касалликларга қарши профилактика омилидир, чунки у антиоксидант хусусиятларга эга, ёшликни узайтиришга ёрдам беради ва эрта қаришни олдини олади”, деган Чехонина.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×