Нондан сичқон ахлати чиқди
3-саҳифа
−
13 Февраль 2023
16969Ижтимоий тармоқларда фуқаро Бухоро вилоятидаги супермаркетлардан бирида нон ичидан сичқон ахлати чиққанидан норозилик билдирди. Ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан қўмитанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6 ва 12-моддалари билан иш қўзғатилди.
Шунингдек, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш юзасидан, иш якунига кўра ишлаб чиқарувчи корхонага тегишли кўрсатма берилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, Санитария-эпедимиология ва осойишталик хизмати ходимларини жалб этган ҳолда савдо шохобчаси ва ишлаб чиқарувчи корхонада санитария меёрларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказилди.
LiveБарчаси