Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча авиарейс бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча парвоз бекор қилинди, баъзи рейслар кечиктирилди ёки бошқа аэропортларга йўналтирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли айни пайтда Тошкент аэропортида қуйидаги йўловчи рейслари кечиктирилди:

HY9685 Тошкент-Сочи маҳаллий вақт билан 10:12 да жўнаб кетди;
HY011 Тошкент-Нукус маҳаллий вақт билан 10:30 га қолдирилди;
TK369 Тошкент-Истанбул маҳаллий вақт билан 10:35 га қолдирилди;
HY271 Тошкент-Истанбул қатнови маҳаллий вақт билан соат 11:00 га қадар кечиктирилди.

Шунингдек, "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Бухоро-Наманган-Бухоро йўналиши бўйича HY73/74 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди.

"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY9605 Самарқанд-Москва, HY639 Самарқанд-Санкт-Петербург йўналишидаги рейслари об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирилди. HY065 Тошкент-Термиз маҳаллий вақт билан соат 14:00 га қадар кечиктирилди.

Flydubai авиакомпаниясининг Самарқанд-Дубай йўналиши бўйича FZ770 рейси эса соат 19:00 га кўчирилди.

Ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

Flydubai авиакомпаниясининг Дубай-Самарқанд йўналиши бўйича FDB769 рейси аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўндирилган.

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли айни пайтда Тошкент халқаро аэропортида қуйидаги йўловчи рейслари кечиктирилмоқда:

HY745 Тошкент-Тбилиси соат 11:00 га қолдирилди;

HY011 Тошкент-Нукус 11:00 га қолдирилди;

HY023 Тошкент-Бухоро кечиктирилди;

HY603 Тошкент-Москва кечиктирилди;

HY333 Тошкент-Дубай кечиктирилди;

HY5303 Тошкент-Жидда кечиктирилди;

5P557 Тошкент-Москва кечиктирилди;

HY091 Тошкент-Андижон бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг