Ногиронлиги бор аёл “Мурувват” уйида мазах қилинди (видео)
3-саҳифа
−
17 Май
21627Бугун, 17 май куни QALAMPIR.UZ’га Сирдарё вилояти “Мурувват" ногиронлиги бўлган аёллар интернатида бир нечта ходималар руҳий носоғлом аёлнинг устидан мазах қилгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ муассасанинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Элдор Шавқиев билан боғланди. Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 апрель куни содир бўлган. Унга кўра, интернат ошхонасида фаолият олиб борувчи хусусий фирманинг ишчи ходималари Х.М. ва Ш.О. муассаса ҳудудида эркин сайр вақтида юрган, давлат таъминотига олинган ногиронлиги бўлган шахс, 3-бўлим доимий яшовчиси Я.С.ни энагалар рухсатисиз яширинча ошхона биносига олиб кирган ва уни масхара қилиб, видеотасвирга олган.
Видеода бемор аёл йиғлаб, ходиманинг оёғига тиз чўккани, ходималар эса унинг устидан мазах қилиб, кулгани тасвирланган.
Х.М ва Ш.О. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуннинг 3-(ногиронлик белгисига кўра камситиш) ва 4-(ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини асосий принциплари) моддаларини бузиб, руҳий носоғлом аёлнинг шахсиятига тегиб, унинг устидан кулган. Шунингдек, улар ушбу жараённи видеотасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқда тарқатган. Маълум қилинишича, ходималар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод қилинган.
Вазиятни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят Ички ишлар бошқармаси назоратига олган, айни пайтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси