Ногиронлар билан ишлайдиган ташкилотларга давлат субсидия ажратади

Жамият

image

Энди ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари (Ногиронлар, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратилади. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда таъкидлади.

Мирзиёевга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги “Нурли маскан” номини олган мактабларда янги ўқув йилидан қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1 минг 200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади.

Шунингдек, давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан тўлиқ таъминланади. 2023 йилдан ушбу тажриба республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Бундан ташқари, 3 мингдан зиёд заиф эшитувчи болаларга замонавий эшитиш мосламалари етказиб берилади. Бунга бюджетдан 11 миллиард сўм ажратилади. Махсус мактаб-интернатларнинг барча ходимларига 50 фоиз устама тўлаш жорий этилади. Бунга  30 миллиард сўм берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг