Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ратификация қилинди

Жамият

image

Кеча, 28 май куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция сенаторлар томонидан кўриб чиқилди ва маъқулланди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сенаторлар ушбу Конвенциянинг ратификация қилиниши Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун қўшимча кафолатлар яратиш имконини беришини, қонунчиликни янада такомиллаштириш учун дастур бўлиб хизмат қилишини, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар учун тенг имкониятларни таъминлаш нуқтаи назаридан давлат органларининг жавобгарлигини кучайтиришини таъкидлаган.

Конвенция қабул қилиниши:

  • биринчидан, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш миллий тизимини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
  • иккинчидан, ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш учун халқаро ва хорижий грант маблағларини жалб қилиш имкониятларини яратиш;
  • учинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистоннинг халқаро имижини яхшилаш имконини беради.

Конвенция ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларга нисбатан камситишга барҳам бериш, уларнинг меҳнат қилиш, ўз соғлиғини асраш, таълим олиш ва жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш, одил судловга эришиш, шахсий дахлсизлиги, эксплуатация қилинишдан ва суиистеъмолликдан ҳимояланишини, эркин ҳаракатланишини, шахсий мобиллигини таъминлашга қаратилган 50 та моддадан иборат.

Сенаторлар Конвенцияни ратификатсия қилиш тўғрисида қабул қилинган Қонун жамиятда ногиронликка ижтимоий-ҳуқуқий ёндашувни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг