Нодирбек Абдусатторов тезкор шахматда энг ёш жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторов Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

13-турда Нодирбек Абдусатторов польшалик шахматчи Ян Кшиштоф Дуда билан, АҚШ вакили Фабиано Каруана россиялик Ян Непомняший билан, норвегиялик Магнус Карлсен эса яна бир америкалик шахматчи Хикару Накамурага билан дуранг ўйнади.

Натижада бирйўла 4 шахматчи бир хил очко жамғарди. Якуний натижаларга кўра тай-брекда Абдусатторов Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб борди ва 1,5-0,5 ҳисобида ғалабага эришиб, рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг