Нодирбек Абдусатторов соврин жамғармаси 350 минг доллар бўлган турнирда иштирок этади

Спорт

image

7-16 май кунлари Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида классик шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтади ва ушбу турнирда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “Grand Chess Tour 2025” таснифига кирувчи “Superbet Chess Classic Romania” турнирининг мукофот жамғармаси 350 минг долларни ташкил қилади. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ҳам баҳс олиб боради. 

Қайд этиш жоиз, мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ҳам иштирок этади. Шунингдек, Фабиано Каруана, Рамешбабу Праггнанандха, Алиреза Фирузджа, Уэсли, Левон Аронян, Ян-Криштофф Дуда, Максим Вашье-Лаграв ва мезбонлар вакили Богдан Даниэл Дик баҳсларга киришади.

Маълумот ўрнида турнир ғолиби 9 турда қайд этилган натижаларга кўра аниқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов Шахмат UzChess

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг