Нодирбек Абдусатторов Шахмат олимпиадасини муносиб якунлади
Спорт
−
09 Август 2022
5880Ўзбекистонлик ёш шахматчи, гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мағлуб бўлмади.
Бугун, 9 август куни сўнгги турда Нодирбек Абдусатторов дунё рейтингида 9-ўринда бораётган нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади. Аниқроғи, қийин вазиятда қолган Гири дуранг ўйнашни хоҳлади ва буни уддалади.
Нодирбек Абдусатторов турнирнинг энг зўрларидан бири бўлди. Энг зўр дея таърифланган иккинчи ёш шахматчи Гукеш устидан ғалаба қозонди. Жаҳоннинг энг кучли гроссмейстерларидан бири Фабиано Каруанони ҳам таслим этди. Нодирбек 11 имкониятдан 8,5 очко тўплади.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 11 партияда 7 ғалаба, 1 мағлубият ва 3 дурранг қайд этган.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси