Нодирбек Абдусатторов халқаро шахмат турнирида жаҳон юлдузларини ортда қолдирмоқда

Спорт

image

14 октябрдан 21 октябргача давом этадиган "Meltwater Champions Chess Tour"нинг "Aimchess Rapid" турнирида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 8-тур натижаларига кўра, 5 та ғалаба ва 2 та дуранг ва 1 та мағлубият билан 24 имкониятдан 17 очко тўплаган ҳолда жаҳон шахмат юлдузлари ичида биринчи ўринда бормоқда. 

Абдусатторов кечаги баҳсларга қадар Миттал Адитя (Ҳиндистон), Ричард Раппорт (Руминия), Давид Антон Гуижарро (Испания)ни мағлуб этди. Ҳиндистонлик Аржун Еригаиси билан партияда эса дурангга имзо чекди. Кеча тунда ўтказилган баҳсларда Нодирбек ҳиндистонлик Видит Сантошга қора доналарда имкониятни бой берди. Олтинчи турда Абдусатторов Ҳиндистоннинг яна бир вакили Доммаржу Гукешга қарши дона суриб ғалаба қозонди. Еттинчи турда эса Ўзбекистон вакили таниқли гроссмейстер Пентала Харикришнани қора доналарда доғда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Meltwater Champions Chess Tour" онлайн мусобақа ҳисобланиб, мазкур турнирнинг соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Шаҳзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг