Нодирбек Абдусаттаров халқаро турнирда мағлуб бўлди
Спорт
−
19 Октябрь 2022
3949Шахмат бўйича халқаро "Meltwater Champions Chess Tour" онлайн мусобақасида қатнашаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусаттаров мусобақа билан хайрлашди.
Турнирнинг энг кучли 8 нафар шахматчилари орасига кира олган Нодирбек чорак финалда озарбайжонлик Шахрияр Мамедяров билан куч синашиб, 1,5-2,5 ҳисобида мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Ўзбекистон вакили чорак финалгача бўлган даврда ҳам Мамедяров билан баҳс олиб бориб, ғалаба қозонганди. Айтиш мумкинки, Озарбайжон вакили Абдусаттаровдан "реванш" олишнинг уддасидан чиқди. Шунингдек, Мамедяровдан ташқари норвегиялик Магнус Карлсен, польшалик Кшиштоф Дуда ва Венгрия вакили Ричард Рапорт ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финал жуфтликлари:
Дуда - Карлсен (Польша - Норвегия);
Мамедяров - Рапорт. (Озарбайжон - Венгрия).
Шаҳзод Шукуров
LiveБарчаси