Нодир Жонузоқ Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди
Жамият
−
30 Декабрь 2022
9312Нодиржон Жонузоқович Холбутаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, у бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан кетган. Нодиржон Холбутаев ушбу лавозимда жорий йилнинг апрель ойидан бери ишлаб келаётган эди.
Халқ орасида Нодир Жонузоқ сифатида танилган шоир 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар давомида “Ёшлик” журналида бош муҳаррир сифатида ишлаган.
Нодир Жонузоқ 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган. 2019 йил декабрда эса уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси